Францияда хакерлар 2 миллион кишининг реквизитларини ўғирлади

  • Дунё
  • 4-01-2015, 11:46
  • 1 219
  • Францияда хакерлар 2 миллион кишининг реквизитларини ўғирлади

    Францияда хакерлар икки миллионга яқин кишининг банк реквизитларини қўлга киритди, Бу ҳақда Le Monde'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда
    . Киберҳужум натижасида ТF-1 телеканалига обуна тарқатадиган Viapresse компанияси мижозларига тегишли маълумотлар ўғирланди.

    Хакерлар хавфсизлик тизимидаги нозикликдан фойдаланиб, фойдаланувчиларнинг ҳисоб қайдлари ва паролларига эга бўлди.

    Бироқ телеканал вакиллари ТF-1 базаларига зарар етказилганини рад этмоқда.

    Фото: Reuters / Daryo