Жаҳон бозорида нефть нархи шиддат билан пасаймоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жаҳон бозорида нефть нархи шиддат билан пасаймоқда

Дунё 4-01-2015, 11:50 1 745
Жаҳон бозорида нефть нархи шиддат билан пасаймоқда

Жаҳон бозорида нефть нархи шиддат билан пасайиб бормоқда, Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда .

Хусусан Москва вақти билан 2 январь 21: 45 (Тошкент вақти билан 23:45)да Brent маркасидаги нефть Лондон биржасидаги савдоларда 1,5 фоизга арзонлашиб, бир баррель учун 56,58 доллардан сотилди.

WTI маркасидаги нефть нархи эса Нью-Йорк биржасидаги савдолар давомида бу вақтга келиб 0,13 фоизга пасайди ва 53,20 доллардан сотила бошлади.

Аввалроқ Россиядан Ироққа нефть етказиб бериш ҳажми ортиб бораётган бир пайтда нефтнинг жаҳондаги нархи пасайиб бораётгани хабар берилган эди. Нефть котировкалари 2009 йилнинг майидан буён энг паст кўрсаткичга эга бўлди.

Фото: tribuna.ru / daryo
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.