Индонезияда Сопутан вулқони уйғониб кетди

  • Дунё
  • 5-01-2016, 22:24
  • 1 320
  • Индонезияда Сопутан вулқони уйғониб кетди

    Индонезия мамлакати шарқидаги Шимолий Сулавеси провинциясида маҳаллий вақти билан 20.53 атрофида Сопутан вулқони уйғониб кетди, деб хабар бермоқда kun.uz.

    Вулқон мақоми “тревога” (2- даража)дан “тайёргарлик ҳолати” (3- даража)га қадар оширилди. Уйғониш жойидан 4 км радиусда ҳар қандай инсон фаоллиги имкониятлари истисно этилмоқда. Айни пайтда вулқон устида 2 километрлик кул ва тутундан иборат устун пайдо бўлган. Мазкур тутун оқими жануби-шарққа қараб йўналмоқда.