Хитойликлар «ақлли» велосипед яратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойликлар «ақлли» велосипед яратди

Дунё 30-11-2014, 22:50 1 597
Фото: mail.ru

Хитойнинг Baidu компанияси фитнес-трекинг ва регенератив электр тизимига эга бўлган Baidu DuBike «ақлли» велосипедини тақдим этди, дея хабар бермоқда Daryo.uz нашри Mail.ru'га асосланиб.

Унга ўрнатилган сенсорлар юрак уриши ва педаллар айланиши тезлигини, велосипедчининг педалга бераётган босими кучини ва бошқа кўрсаткичларни ўлчайди.

Йиғилган маълумотларни велокомпьютер Bluetooth орқали смартфонга ўрнатилган мобил дастурга юборади.

Велосипед сенсорлари кинетик энергияни электр энергияга айлантириб берувчи регенератив электр тизими орқали ишлайди. Велосипеддаги габарит чироқлари, борт навигация тизими ҳам ушбу тизимдан қувват олади. Унинг ёрдамида смартфонни ҳам зарядлаб олиш мумкин.

Baidu DuBike 2014 йил охиригача Хитой дўконларида пайдо бўлади, бироқ унинг қандай нархда бўлиши номаълум.

Фото: mail.ru


Фото: mail.ru


Фото: mail.ru


Фото: mail.ru


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.