Аризоналик “ҳотамтой” чойчақа учун 11минг доллар берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Аризоналик “ҳотамтой” чойчақа учун 11минг доллар берди

Дунё 5-01-2015, 00:41 1 083
Аризоналик “ҳотамтой” чойчақа учун 11минг доллар берди

АҚШнинг Аризона штатида жойлашган Феникс шаҳридаги “Crudo” ресторанига ташриф буюрган жуфтлик официантларни хурсанд қилишга қарор қилди. Ресторанда овқатланиб бўлгач, бу хўрандалар “хизмат пули” сифатида столда 11минг доллар қолдириб кетишган. Бу ҳақида “vesti.ru” нашри'га асосланиб “Kun.uz” маълум қилмоқда .

Хабарда батафсил ёзилишича, бу воқеа 27 декабрь куни содир бўлган. Аввалига эр-хотин мижозлар кечки овқат учун ҳисоб келтирилганида (331,4 доллар), қўшимча 1000 доллар чойчақа бериб кетишган. Бироз вақт ўтгач қайтиб келишиб, ичимлик буюришган ва иккинчи ҳисобни (89,9 доллар) тўлаётганларида, хўранда эркак ҳисобдан ташқари 10минг доллар тўлаган.

Маҳаллий матбуотнинг қайд қилишига қараганда, бу сахий киши роппа-роса 1 йил аввал ҳам шу ресторанга келиб овқатланган ва 2500 долларлик чойчақа қолдириб кетган. Лекин, у ўзининг кимлигини билдиришни истамаган, шаҳар аҳолиси ҳам уни танимайди.

Фото: Global Look Press / Kun
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.