Германия Украинага 500 млн евро миқдорда кредит беради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Германия Украинага 500 млн евро миқдорда кредит беради

Дунё 8-01-2015, 01:11 995
Германия Украинага 500 млн евро миқдорда кредит беради

Украина Германиядан 500 млн евро миқдорда кредит олиши мумкин. Бу ҳақда Deutsche Welle'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, Берлинда келишувни амалга ошириш учун керакли ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Томонлар келишувида ГФР давлат котиби Маттиас Махниг ва Украина иқтисод ҳамда савдо вазири Айварас Абромавичюс вакиллик қилади.

Абромавичюс Берлинга бугун, 7 январь куни Украина бош вазири Арсений Яценюк билан бирга ташриф буюради

Фото: zn.ua / kun


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.