Нархлар тушиши натижасида АҚШда биринчи марта нефть компанияси банкрот бўлди

  • Дунё
  • 10-01-2015, 11:52
  • 1 768
  • Нархлар тушиши натижасида АҚШда биринчи марта нефть компанияси банкрот бўлди

    Американинг сланец нефти ва газ қазиб чиқариш бўйича WBH Energy компанияси дунё бозорида нефть нархи кескин тушиб бораётган бир пайтда ўз банкротлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

    Техас штатида жойлашган WBH Energy сўнгги ойларда нефть хомашёси арзонлашиб кетгани натижасида 50 миллион долларлик қарзга ботди.

    WBH Energy дунё нефть бозоридаги сўнгги воқеалар туфайли банкротликка учраган сланец конлари қазиш билан шуғулланувчи биринчи компания бўлди.

    Фото: Reuters / Daryo