АҚШда Украинага 1 млрд долларлик ҳарбий ёрдам ажратилиши бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШда Украинага 1 млрд долларлик ҳарбий ёрдам ажратилиши бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди

Дунё 11-02-2015, 11:26 981
АҚШда Украинага 1 млрд долларлик ҳарбий ёрдам ажратилиши бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Киевга 1 млрд долларлик ҳарбий ёрдам ажратилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим қилди. Бу ҳақда “РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Қонун лойиҳасига кўра, АҚШ 2017 йилга қадар Украинага ҳарбий ёрдам, шу жумладан, қурол-аслаҳа ажратади.

“АҚШ Мудофаа вазири Давлат котиби билан ҳамкорликда 2017 йилнинг 30 сентябрига қадар Украина ҳарбий кучлари ва миллий хавфсизлик кучларига ўқув анжомлари, мудофаа характеридаги қурол-аслаҳа, логистик кўмак, турли хил жиҳозлар ва таъминлаш воситаларини ўз ичига олган ёрдамни тақдим қилишга масъул бўлади. Ушбу ишларни бажариш учун 1 млрд доллар ажратилади”, деб айтилади ҳужатда.

Аввалроқ, Минскда бўлиб ўтадиган икки давлат етакчилари учрашувида Киевга қурол-аслаҳа етказиб берилиши масаласи узил-кесил ҳал қилиниши айтилган эди.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.