Муҳаммад исми Буюк Британияда энг кўп қўйиладиган исмга айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Муҳаммад исми Буюк Британияда энг кўп қўйиладиган исмга айланди

Дунё 1-12-2014, 15:46 1 977
Муҳаммад исми Буюк Британияда энг кўп қўйиладиган исмга айланди

2014 йилда Буюк Британия қироллигида туғилган ўғил бола чақалоқларга Муҳаммад исмини қўйиш оммалашди ва бу исм энг кўп қўйилган исмга айланди. "BabyCentre" тадқиқот марказининг йиллик ҳисоботида шундай статистик кўрсаткич қайд этилган.

"BabyCentre" ҳар йили Буюк Британия ҳудудида энг кўп қўйилган 100 исмни қайд этиб боради. Ўтган йили марказнинг рўйхатида Артём ва София исмлари етакчилик қилган бўлса, ундан олдинги бир неча йил давомида чақалоқлар кўп ҳолларда Александр ва Мария исмлари билан номланишган.

"BabyCentre" компанияси сайти раҳбари Сара Редшоунинг маълум қилишича, жорий йилда ота-оналар фарзандлари учун кўпроқ арабча исмлар танлаши кузатилган. Бу йилда Муҳаммад исми ўтган йилги 27-ўриндан 1-ўрингача юқорилаган, ўтган йили 59-ўринда бўлган Марям исми эса, 35-ўринга кўтарилган. Бу йил "юзталик" рўйхатида илк марта Нур исми қайд этилган. Шунингдек, Умар, Али ёки Иброҳим исмлари ҳам кенг тарқалган исмларга айланган.

Манба: Kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.