Инглиз махсус хизматлари рус тилини мукаммал биладиганларни ишга олишини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Инглиз махсус хизматлари рус тилини мукаммал биладиганларни ишга олишини эълон қилди

Дунё 16-02-2015, 11:16 919
Инглиз махсус хизматлари рус тилини мукаммал биладиганларни ишга олишини эълон қилди

Британия контрразведка (MI5) ва разведка хизмати (MI6) ўз сайтларида рус тилини мукаммал биладиганларни ишга олиши ҳақида эълон жойлаштирди.

MI5 ташкилотига ишга кирганларга тергов гуруҳлари таркибида ишлаш таклиф этилади. Ушбу иш рус тилида ёзиб олинган телефон суҳбатларини тинглаш ва қўлга киритилган ҳамда мусодара қилинган ҳужжатларни ўрганишдан иборат бўлади. Ишга даъвогарлик қилаётганларнинг нафақат рус тилини яхши билишлари, балки “рус маданияти, тарихи, сиёсати, мафкураси ва иқтисодиётини ҳам билишлари” юқори баҳоланади. Ишдан мақсад – “мамлакат миллий хавфсизлигига яширин таҳдидлар ҳақида асосланган тасаввурни” яратишдан иборат.

Ишга даъвогарлар албатта британ фуқаролигига эга бўлишлари ҳамда “ўз муваффақиятлари ҳақида твиттерда жар солмайдиган даражада эҳтиёткор” бўлишлари лозим, деб таъкидлаб ўтди The Telegraph нашри.

MI6 разведка хизмати ишга кираётганларга “бир вақтнинг ўзида ҳам қизиқарли, ҳам фойдали” иш билан машғул бўлишларига ваъда бермоқда. “Бўлғуси Жеймс Бондлар”ни “тезкор гуруҳлар таркибида” ишлаш кутмоқда.

“Бу вазият Россия билан муносабатлар совуқ урушдан бери кузатилмаган кескинлашув даражасига етганидан гувоҳлик беради”, деб махсус хизматлар эълонига изоҳ бериб ўтди The Telegraph газетаси.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.