09:37 / 17.02.2015
7 687

Покистонда ҳибсга олинган 172 нафар ҳиндистонлик балиқчи озод этилди

Покистонда ҳибсга олинган 172 нафар ҳиндистонлик балиқчи озод этилди

Покистон чегарани бузганлиги ва ноқонуний балиқ овлаш билан шуғулланганлиги учун ҳибсда бўлган 172 нафар ҳиндистонлик балиқчини ўз юртига қўйиб юборди. Бу ҳақда 16 февраль куни “Эн-ди-ти-ви” телеканали хабар берди, деб ёзди ТАСС ахборот агентлиги.

Ҳиндистонликлар ушлаб турилган Малир қамоқхонасининг бошлиғи Муҳаммад Сехтонинг таъкидлашича, ҳиндистонлик маҳбуслар кўнгилли равишда озод этилган. Бундай қарор Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва унинг покистонлик ҳамкасби Навоз Шариф олий даражадаги музокараларни қайта бошлаш ҳақидаги келишувга эришганларидан бир неча кундан кейин қабул қилинди.

Айни пайтда озод этилган маҳбуслар Ҳиндистон-Покистон чегарасига йўл олишган.

Маълумот учун, Покистонда Арабистон денгизидаги ҳудудий сувларда балиқ овлаётганда чегарани тасодифан бузиб ўтган балиқчиларни тез-тез ҳибсга олиб турилади. Покистоннинг Малир ва Ландхи қамоқҳоналарида яна 349 ҳиндистонлик ушлаб турилибди. Улардан баъзилари бир неча йиллардан бери озод бўлишларини кутишмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда ҳибсга олинган 172 нафар ҳиндистонлик балиқчи озод этилди