АҚШ генерали Украина географиясини ёмон билгани учун танқидга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШ генерали Украина географиясини ёмон билгани учун танқидга учради

Дунё 18-02-2015, 10:54 1 005
АҚШ генерали Украина географиясини ёмон билгани учун танқидга учради

Европага жойлаштирилган АҚШ қуруқликдаги қўшинларига қўмондонлик қилувчи генерал-лейтенант Бен Ходжес Украина географиясини яхши билмагани учун танқидга учради. Бу ҳақда The Herald нашри хабар берди.

Ўтган ҳафтада Ходжес The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида Мариуполь Қора денгиз бўйида жойлашган деб юборди. Аслида Мариуполь Азов денгизи бўйида жойлашган.

Генералнинг айтишича, бу маълумот The Herald’да пайдо бўлгандан кейин у кулгига қолган.

“Мени географияни яхши билмаслигимда тутиб олганингиздан афсусдаман. Мен ўзимни аҳмоқона ҳис қилдим. Ҳаттоки қўл остимдаги жамоа ҳам устимдан кулиб юрди… Мен кексайиб қолган одамман, хариталарни ёқтираман ва доим уларга қараб тураман. Мариуполь Азов денгизи бўйида жойлашганини билардим. Шунчаки ўша куни янглишиб кетгандим”, деб муносабат билдирди Ходжес.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.