11:24 / 18.02.2015
7 913

Қаттиқ совуқ туфайли Остона шаҳридаги мактаблар вақтинчалик ёпилди

Қаттиқ совуқ туфайли Остона шаҳридаги мактаблар вақтинчалик ёпилди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида кузатилаётган қаттиқ совуқ туфайли ҳудуддаги мактабларнинг бошланғич синфларини ёпишга тўғри келган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимиятига асосланиб, tengrinews.kz сайти хабар берган.

Хабарда айтилишича, 18 февралдан бошлаб мактабларда 1-4 синф ўқувчиларининг уйда қолишига рухсат берилган.

Ўтган ойнинг сўнгида ҳам шундай ҳолат кузатилган эди.

Казгидромет маълумотларига кўра, Қозоғистонда шу ҳафтада ҳарорат -35 даражагача пасайиши мумкин. Пойтахт Остонада эса, 18 февраль кечаси -27 градус совуқ бўлиши кутилмоқда.

Айни вақтда мамлакатларнинг катта қисмини қуюқ туман қоплаган. Шамол тезлиги эса, секундига 15-20 метрни ташкил этмоқда. 20 февраль куни эса, ҳарорат -38 градусга ҳам тушиши мумкинлиги айтилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қаттиқ совуқ туфайли Остона шаҳридаги мактаблар вақтинчалик ёпилди