АҚШлик бева аёлга марҳум эридан гулдаста келди

  • Дунё
  • 18-02-2015, 14:59
  • 1 874
  • АҚШлик бева аёлга марҳум эридан гулдаста келди

    АҚШнинг Вайоминг штатида яшовчи аёлга саккиз ой аввал вафот этган эридан гулдаста келди, дея хабар бермоқда «Вести.ru».

    52 ёшли бева аёлнинг уйига бир сават гул билан бирга қисқа матнли мактуб ҳам келган. Унда эркак рафиқасини Валентин куни билан табриклаб, ҳаётда кучли бўлишини тилаган.

    Аёл эрининг операция қилиб бўлмайдиган мия шиши оқибатида вафот этганини айтди. Марҳум эридан совға келгач, аёл гангиб қолган. Бироқ ҳушини йиғиб олгач, гулни етказган хизматга қўнғироқ қилган ва эри уни ўлимидан бироз вақт аввал буюртма қилиб қўйганини аниқлаган.

    Манба: www.daryo.uz