16:16 / 18.02.2015
7 954

Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базасига 5та янги ҳужумкор самолёт келтирилади

© ИТАР-ТАСС/Федор Савинцев

Қирғизистонҳудудида жойлашган “Кант” номли Россия ҳарбий базасида замонавийлаштриш ишлари олиб борилиб, 2016 йилгача бу ерга 5та Су-25СМ ҳарбий ҳужумкор самолёт келтирилади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ бошлиғи, полковник Ярослав Рошупкинга асосланиб, ТАСС нашри хабар берган.

“Ҳарбий базани қайта жиҳозлаш ишлари 2016 йилгача якунланиши режалаштирилган”, – дейди полковник.

Қайд этиш жоиз, ўтган йилнинг апрель ойида бу базага 4та Су-25СМ самолётлари келтирилган эди.

Маълумот учун, “Кант” авиабазаси халқаро коллектив кучларининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу базадаги Су-25СМ самолётлари ва МИ-8МТВ вертолётлари “Коллектив хавфсизлик” шартномаси бандларига мувофиқ, ташкилот аъзоларининг тинчлигини таъминланиш мақсадида ҳаракат қилади.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базасига 5та янги ҳужумкор самолёт келтирилади