"Тесла" моделлар қаторидан минивэн ўрин олади

"Тесла" моделлар қаторидан минивэн ўрин олади
"Тесла" моделлар қаторидан минивэн ўрин олади

Tesla компанияси моделлар қатори минивэн билан тўлдирилади. Номи номаълум бўлган янги машина Model X электр кроссовери негизида қурилади. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск компания твиттерида маълум қилди, дейилади \"Кун\" нашрида.

Бундан ташқари, Маск бу хабарга изоҳларда яна битта янги модель – Model Y’нинг пайдо бўлишини тасдиқлади. 2015 йил октябрда Маск бундай номдаги машина чиқарилиши ҳақида ёзганди. Ўшанда бу ёзув чоп этилгандан кейин ўчириб ташланганди.
"Тесла" моделлар қаторидан минивэн ўрин олади

Ўшанда Model Y компаниянинг иккинчи кроссовери бўлиши маълум қилинганди. Тахминча, янги модель Model X каби \"лочин қаноти\" кўринишидаги орқа эшиклар билан жиҳозланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.