Энди жарималарнинг 50 фоизи тўланса, қолган қисми бекор қилинади

Президент қарорига мувофиқ, тадбиркорлар учун молиявий жарималарни тўлаш тартиби соддалаштирилди ҳамда енгиллаштирилди.
Унга кўра, жарима қўлланган кундан бошлаб 1 ой ичида унинг 50 фоизи ихтиёрий равишда тўлаб берилса, қолган қисми ундирилмайди.
Шунингдек, жаримани 6 ой давомида тенг бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам жорий этилмоқда. Бу тадбиркорлар учун молиявий юкни камайтиришга хизмат қилади.
Агар суд қарори билан жарима бекор қилинса ёки асоссиз деб топилса, тўланган маблағлар 15 кун ичида қайтариб берилади. Белгиланган муддатда қайтарилмаган суммага Марказий банк ставкаси асосида фоиз ҳисобланиши ҳам белгиланган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.











