Chevrolet Trailblazer 2026: двигател ва нархлар тафсилотлари

Chevrolet Trailblazer 2026: двигател ва нархлар тафсилотлари
Chevrolet 2026-йилги Trailblazer кроссовери учун буюртмаларни қабул қилишни бошлади, деб GM Authority хабар берди. Учинчи авлоднинг олтинчи модел йили сифатида тақдим этилган янги Trailblazer аввалги йилга қараганда $100 арзонлашди.

2024-йилги модел жиддий янгиланишларга эга бўлган бўлса, 2025 ва 2026-йиллардаги ўзгаришлар унчалик катта эмас.

База комплектациядаги LS модели олдинги юритмали ва 1,2 литрли турбомотор билан жиҳозланган бўлиб, унинг нархи $24 295 этиб белгиланган. Агар 1,3 литрли двигателни танласангиз, қўшимча $395 тўлаш керак бўлади.

Тўлиқ юритмали Chevrolet Trailblazer 2026 нархи $26 295 дан бошланади.

LT комплектациясида 1,2 литрли моторли версия $25 495, 1,3 литрли двигателли версия эса $25 890 дан бошланади.

2026-йилги моделнинг стандарт комплектациясида 1,2 литрли турбо I3 LBP двигатели ўрнатилган бўлиб, у олдинги 1,2 литрли I3 LIH двигателининг ўрнини эгаллади. Унинг қуввати 137 от кучи ва 219,6 N·m моментга эга бўлиб, аввалги LIH двигателига тенг. Бундан ташқари, у E85 ёқилғиси билан ишлаш имкониятига эга.

Кўпроқ қувват хоҳловчилар учун 1,3 литрли турбо I3 L3T двигатели ҳам мавжуд бўлиб, у 155 от кучи ва 235,9 N·m момент тақдим этади. Бироқ, L3T двигатели E85 билан мос келмайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.