Президент янгиланган Damas моделини тақдим этди

Президент янгиланган Damas моделини тақдим этди
Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида жойлашган Damas ва Labo ишлаб чиқарилаётган автозаводда янги автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев вилоятни ривожлантиришга бағишланган йиғилишда айтди, деб Nova24.uz хабар берди.

Лойиҳага кўра, умумий 100 миллион долларлик инвестиция асосида бозорда талаб юқори бўлган, иқтисодий ва фойдаланишда қулай автомобиль ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Янги Damas 7 ўринли бўлади ва экологик «Евро-5» стандартига мос келади.

Мутахассис органларга жорий йил охиригача ҳамкорлар билан музокараларни якунлаш, 2026 йилда йирик узелли йиғишни бошлаш ва 2027 йилда маҳаллийлаштириш даражасини 50% га етказиб, тўлиқ ишлаб чиқариш циклига ўтиш вазифаси юклатилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.