Сирдарёда таксиларга янги электрон тизим ўрнатилди


Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги йўналишсиз такси автомобилларига “Такси – мастер” электрон тизими ўрнатилди. Бу ҳақда Carzone нашри хабар бермоқда.
Янги ўрнатилган тизим Россия Федерациясида ишлаб чиқилган. У орқали йўналишдаги такси автомобилларини масофадан туриб кузатиш, ҳайдовчиларга буюртмаларни электрон тарзда юбориш, такси автомобилларининг босиб ўтган масофаси тўғрисида маълумотга эга бўлиш мумкин.
“Такси – мастер” электрон тизими белгиланган тариф бўйича йўл кира ҳақини автоматик ҳисоблаш имкониятини ҳам беради.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













