Тошкентда яна бир Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди (фото)

Тошкентда яна бир Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди (фото)
Тошкентда 30 сентябрь, шанба куни 14-йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин келиб чиқди.
Тошкентда яна бир Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди (фото)
Ҳодиса «Буюк Ипак йўли» метро бекати яқинидаги автобус бекатида юз берган. Воқеа жойидан олинган фотосуратлар ижтимоий тармоқлар, мессенжерларда эълон қилинди.
Тошкентда яна бир Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди (фото)
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан «Nuz.uz»га маълум қилишларича, аланга автобуснинг мотор бўлмасида келиб чиқиб, сўнг салоннинг орқа қисмига ўтган. «Ўт ўчирувчилар оловни тезда ўчиришга муваффақ бўлган», — дейилади хабарда.
Тошкентда яна бир Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди (фото)
Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Йўловчилар ва ҳайдовчи автобусни тезда тарк этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Тошкентда яна бир Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди (фото)

Манба: Daryo.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.