Жиззахда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилади

Жиззахда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилади
Тошкентда 31 март куни Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Азим Аҳмадхўжаевнинг Франциянинг Ўзбекистондаги ишончли муваққат вакили Брис Рокфей ҳамда француз бизнес-ҳамкорлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Азим Аҳмадхўжаев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Жиззахда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилади
Фото: Facebook / Азим Аҳмадхўжаев
Унда Франция томони иштирок этаётган флоат-ойна ва Fives Stein автомобиллар учун ойна ишлаб чиқариш заводи, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган BOPP плёнкаларини сотиш (айни пайтда озиқ-овқат учун плёнка мамлакатга импорт қилинмоқда) каби Жиззахнинг уч инвестиция лойиҳаларининг ҳозирги аҳволи муҳокама қилиниб, дастлабки битимлар имзоланди.

Шунингдек, 2021 йилда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилиши ва ишга туширилиши кўзда тутилган. Музокаралар жараёнида мазкур лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари белгилаб олинди.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятида туризм бизнесини ривожлантириш учун Франциянинг сайёҳлик компанияларини жалб этиш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Франциянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари Брис Рокфей Жиззах ҳудудини ривожлантиришдаги жадал ўсиш суръатини алоҳида қайд этиб, мўлжалланган қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишига қатъий ишонч билдирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.