Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар

Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Россиянинг Украинага босқинининг 90-кунида Венгрия қўшни мамлакатдаги уруш туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилди. Харковда икки ойдан ошиқ давом этган танаффусдан кейин яна метро ишлай бошлади, метро ўтган вақт давомида шаҳарликлар учун бомбапанагоҳ вазифасини ўтади. Мамлакат шарқида Баҳмут, Лисичанск, Северодонецк ва Лиман учун шиддатли жанглар кетмоқда.
Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Киев марказида табассум қилаётган қизалоқлар. Қаерда яшашидан қатъи назар, уч ойлик уруш украинларнинг ҳаётини буткул ўзгартирди. Фронт чизиғига яқин жойлашган шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси ҳамон артиллерия зарбаларидан ертўлаларга тушиб яширинишга мажбур бўлмоқда, электр ва газсиз, ҳатто сувсиз кун кечиришмоқда. Шу билан бирга, мамлакат ғарбидаги оғир артиллерия зарбалари етиб бора олмайдиган ҳудудларда ҳам тез-тез ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар янграб турибди. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
  • Украина мудофаа вазирлиги ва қатор таҳлилчилар Россия Лиман ва Северодонецкни эгаллаш учун катта куч ташлагани ҳақида хулосага келишди;
  • Украина мудофаа вазирлиги расмийси Александр Мотузяник россиялик ҳарбийлар Северодонецкни ўраб олиш ва Баҳмут шаҳри мудофаасини ёриб ўтишни мўлжаллаётганини айтди;
  • Россия Лиман шаҳрига юришни ҳам фаоллаштирган. Шаҳар учун жанглар кетмоқда, россиялик ҳарбийлар шаҳар кўчаларига кира бошлагани ҳақида хабарлар бор;
  • Украина қуролли кучлари 8 нафар россияликни Киев областида ҳарбий жиноятлар содир этишда, хусусан Мотижин қишлоғи оқсоқоли ва унинг оила аъзоларини ўлдиришда айблади. Қўшимча қилинишича, айбланувчилар орасида ёлланма ҳарбийлар ҳам бор, Украина разведкаси улар Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси «Вагнер»га алоқадорлигини аниқлаган;
  • Венгрия бош вазири Виктор Орбан фейсбукдаги видеомурожаатида Россиянинг Украинага ҳужуми туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилишини маълум қилди;
  • Россия ҳукумати ҳамкасбларига мактуб ёзиб, урушни қоралаган ва ишдан бўшаган БМТнинг Женевадаги офисида Россия миссияси маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган дипломат Борис Бондаревнинг истеъфосига муносабат билдирди. «Бондарев ортиқ биз билан эмас, у бизга қарши», - деди Кремль вакили Дмитрий Песков.

Қуйида 24 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харков области
Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Харков яқинидаги Малая Роҳан қишлоғидан бўлган Олга Ҳоменко Россия танки снаряди келиб тушган машинадан ўғлининг қолдиқларини қидирмоқда. Фото: Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Харков бозоридаги гул дўконида қуриб қолган гулдасталар
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Харков метроси йўловчилари. Метро икки ойлик танаффусдан кейин ишга қайтди, ўтган вақт мобайнида бу ерда зарбалардан яширинган харковликлар жон сақлади. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Харков метросида кетаётган йўловчилар
AP Photo/Bernat Armangue

Киев области
Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Метродан Киев марказидаги майдонга чиқаётган жуфтлик. Украинада урушнинг уч ойидан кейин комендантлик соати, блокпостлар ва йўллардаги тўсиқлар кундалик ҳаёт тарзининг бир қисмига айланган. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Киевда музқаймоқхонада мижозларни кутаётган аёл
AP Photo/Natacha Pisarenko

Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Киев области Бородянка шаҳридаги фахрийлар доскаси жанглар вақтида ўқлар ва осколкалардан илма-тешик бўлган. Шаҳар Россия ҳарбийлари оккупацияси вақтида жиддий жабрланган. Фото: Christopher Furlong / Getty Images
Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Клавдия Тишченко Ирпендаги уйи деразасидан ташқарига қарамоқд, шаҳар март ойида Россия қўшинлари артиллериячилари томонидан вайрон қилинган. Фото: Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LET
Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Бородянкада вайрон қилинган уйлар олдида ўйнаётган болакай.
AP Photo/Natacha Pisarenko

Донбасс шимоли
Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Украина армияси ҳарбийси Лисичанск учун жанглар чоғида. Северодонецк фронтида қақшатқич жанглар кетмоқда, Северодонецк — Лисичанск агломерациясидаги украин қўшинлари қуршовга тушиши хавфи мавжуд.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
«ДХР» кучлари артиллериячилари позицияга агитация снарядлари олиб кетишмоқда (уларга таслим бўлишга чақирилган варақалар жойланган)
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Донецк области Соледар шаҳрида артиллерия зарбаси оқибатлари
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Донецк области Баҳмут шаҳри аҳолисининг эвакуация жараёни
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Донецк области Покровск шаҳридаги эвакуация поезди йўловчилари
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Соледарлик аёл эвакуация бўлаётган яқинларини кузатмоқда
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 90-куни: Гул дўконида қовжираган гуллар, Донбасс шимолида — шиддатли жанглар
Баҳмут шаҳрида портлашлар оқибатида жиддий шикастланган бинолар орасида бутун қолган ёғоч панелни кўтариб кетмоқда
AP Photo/Francisco Seco
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.