Канада Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни жалб қилиши мумкин

Канада Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни жалб қилиши мумкин
Фото: Дунё
Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида) Жавлон Ваҳобов Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва балиқчилик вазири Лана Попхэм билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Канада томони билан Британия Колумбияси провинциясига Ўзбекистондан вақтинчалик ва мавсумий ишчиларни жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, Британия Колумбиясига ҳар йили 12 мингга яқин мавсумий меҳнат муҳожирлари, асосан, Мексика ва Лотин Aмерикасининг қатор мамлакатларидан провинциянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун 5-6 ой муддатга келади.

Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси томонидан маълум қилинишича, яқин кунларда Канада вазири мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан онлайн учрашув ўтказиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистондан Британия Колумбиясига мавсумий ишчиларни жўнатиш истиқболларини муҳокама қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.