Украина уруш бошлангандан бери Ғарбдан қанча маблағ олгани очиқланди

Украина уруш бошлангандан бери Ғарбдан қанча маблағ олгани очиқланди
Украина Миллий банки раҳбари Кирилл Шевченконинг маълумот беришича, уруш бошланганидан бери расмий Киев Ғарб давлатларидан 12,7 миллиард долларлик молиявий ёрдам олган. Бу ҳақда «Укринформ» хабар бермоқда.

«Украина июн-июл ойларида энг катта ёрдамни олди, бу 6 миллиард доллардан ошади», дейди у.

Шевченко шунингдек, Украинага Ғарб давлатларидан эълон қилинган ёрдамнинг умумий ҳажми 27 миллиард долларни ташкил этишини айтди. Барча ажратилган маблағлар бюджетнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Украина президенти Владимир Зеленский реанимацияга тушгани бўйича хабар тарқалган, унинг ўзи бу маълумотни рад этиб, Россияни фейк ахборотда айблаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.