«Қора шаҳзода» Украинага катта миқдорда ёрдам пули берди

«Қора шаҳзода» Украинага катта миқдорда ёрдам пули берди
Саудия Арабистони Украинага 400 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдамини эълон қилди. Бу ҳақда Saudi Press ахборот агентлиги хабар берди.

Кеча 14 октябрь жума куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилган. Нашрнинг аниқлик киритишича, Украина раҳбари шаҳзодага «инқирозни ҳал қилишда воситачилик ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлиги» учун миннатдорчилик билдирган.

Зеленский билан суҳбатда Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистони кескинликни пасайтиришни қўллаб-қувватлашга аниқлик киритган. Шунингдек, шаҳзода можарони ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёрлигини билдирган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.