Биринчи бош вазир-аёл Италия ҳукуматни шакллантиради

Фото: LRT
Мамлакат президенти парламент сайловида ғалаба қозонган «Италия биродарлари» партиясининг етакчиси Жоржа Мелонига ҳукуматни шакллантириш ваколатини берди. Жоржа Мелони (45 ёш) Италия тарихига биринчи бош вазир-аёл сифатида кирмоқда.
«Президент Мелони хонимга ҳукуматни шакллантиришни топширди, у розилик берди», — маълум қилди президент администрацияси бош котиби Уго Дзампетти.
Дзампетти қўшимча қилишича, Мелони давлат раҳбарига вазирлик лавозимларига номзодлар рўйхатини тақдим этган. Уларнинг аксарияти — «Италия биродарлари» партияси вакиллари.
Италиянинг янги ҳукумати бугун, 22 октябр куни қасамёд қилиши режалаштирилган.
Италиядаги парламент сайловида «Италия биродарлари» ўнглар партияси энг кўп — 26 фоиз овоз тўплаган. Партиянинг коалициядошлари — Маттео Салвини бошчилигидаги ғайрииммигрантлар «Лига»си ҳамда собиқ бош вазир Силвио Берлусконининг «Олға, Италия»си бўлди.
Жоржа Мелони — анъанавий оилавий ва христиан қадриятлари, иммиграцияни чеклаш, Европанинг хавфсизлиги учун курашиш, иқтисодий либерализм ва протекционизм ғоялари тарафдори. Геосиёсий майдонга у атлантизм (Европа ва Шимолий Америка муштараклиги) позицияси вакиласи сифатида кириб келмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Мамлакат президенти парламент сайловида ғалаба қозонган «Италия биродарлари» партиясининг етакчиси Жоржа Мелонига ҳукуматни шакллантириш ваколатини берди. Жоржа Мелони (45 ёш) Италия тарихига биринчи бош вазир-аёл сифатида кирмоқда.
«Президент Мелони хонимга ҳукуматни шакллантиришни топширди, у розилик берди», — маълум қилди президент администрацияси бош котиби Уго Дзампетти.
Дзампетти қўшимча қилишича, Мелони давлат раҳбарига вазирлик лавозимларига номзодлар рўйхатини тақдим этган. Уларнинг аксарияти — «Италия биродарлари» партияси вакиллари.
Италиянинг янги ҳукумати бугун, 22 октябр куни қасамёд қилиши режалаштирилган.
Италиядаги парламент сайловида «Италия биродарлари» ўнглар партияси энг кўп — 26 фоиз овоз тўплаган. Партиянинг коалициядошлари — Маттео Салвини бошчилигидаги ғайрииммигрантлар «Лига»си ҳамда собиқ бош вазир Силвио Берлусконининг «Олға, Италия»си бўлди.
Жоржа Мелони — анъанавий оилавий ва христиан қадриятлари, иммиграцияни чеклаш, Европанинг хавфсизлиги учун курашиш, иқтисодий либерализм ва протекционизм ғоялари тарафдори. Геосиёсий майдонга у атлантизм (Европа ва Шимолий Америка муштараклиги) позицияси вакиласи сифатида кириб келмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













