Муниса Ризаева ташқи кўринишига катта ўзгартириш киритди!

Хонанда Муниса Ризаева ташқи кўринишида катта ўзгариш қилиш арафасида экани ҳақида мухлисларига маълум қилди. У ижтимоий тармоқда янги видеоси ва изоҳлари билан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Муниса Ризаева саҳифасида: “Янги ҳаёт ва янги мен! Барчаси яхшиликга шукур айтаман ва қабул қиламан. Сиз мен биланмисиз?” деб ёзди. Шунингдек, у қўшимча равишда “Табиийликка қайтдим” деган изоҳни ҳам қолдирган.
Видеода хонанданинг операция жараёнига киргани акс этган. Мухлислар эса унинг ташқи қиёфасида қандай ўзгариш бўлиши ҳақида турли тахминларни билдирмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













