Жаҳон мамлакатларидаги демократия даражаси эълон қилинди

Жаҳон мамлакатларидаги демократия даражаси эълон қилинди
Economist Intelligence Unit-2022 — демократия индексига кўра, ўтган йили демократия даражаси энг пасайган мамлакат Россия бўлди — атиги 2,28 балл тўплаб, пастга томон 22 поғона шўнғиди. Украинадаги уруш ва унга қарши сиёсатчилар, фаоллар, журналистларнинг таъқибга учраши ортидан Россия «2 баҳо» олди.

Умуман олганда, дунёнинг деярли ярим аҳолиси (45,3 фоиз) демократия шароитида, 36,9 фоизи авторитар давлатларда яшаяпти.
Жаҳон мамлакатларидаги демократия даражаси эълон қилинди
2022 йилдаги энг демократиялашган мамлакатлар (Economist Intelligence Unit):
1. Норвегия (9,81)
2. Янги Зеландия (9,61)
3. Исландия (9,52)
4. Швеция (9,39)
5. Финляндия (9,59)
6. Дания (9,28)
7. Швейцария (9,14)
8. Ирландия (9,13)
9. Нидерландия (9)
10. Тайван (8,99)
Рейтингдаги энг сўнгги ўринларда жойлашган, демократиядан анча узоқ мамлакатлар: Афғонистон (0,32), Мянма (0,74) ва Шимолий Корея (1,08).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.