Херсон областида сув тошқини оқибатлари суратларда

Херсон областида сув тошқини оқибатлари суратларда
\"\"
Каховка ГЭС тўғони бузилиши оқибатида Херсоннинг бир қисмини сув босган. Украина Россия қўшинини тўғонни портлатишда айбламоқда. Россия эса  ГЭС украинлар томонидан ўққа тутилганини айтмоқда. Бундан ташқари, тўғон зарур техник кўрсатилмагани туфайли ўзи бузилгани ҳақида версия ҳам мавжуд.
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Днипронинг чап соҳилида (Россия оккупацияси остидаги ҳудудлар) — ва унинг ўнг соҳилида (бу ҳудуд Украина назоратида) ГЭСдаги ҳалокатдан кейин нималар бўлмоқда?

6 июн тонгида Херсон областининг Нова Каховка шаҳри яқинида (Россия томонидан оккупация қилинган) Каховка ГЭС тўғони бузилиб кетди — Каховка сув омборидаги сув Днипронинг қуйи оқимига назоратсиз қуйила бошланди.

Шаҳарнинг Кремл томонидан тайинланган «мэри» Владимир Леонтьев аввалига тўғон вайрон бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этди, аммо кейин унинг маъмурияти гўёки Украина қуролли кучлари томонидан йўлланган тунги зарбалар оқибатида станциянинг бир қисми вайрон бўлганини тасдиқлади. Леонтьев ҳам, Украинанинг «Укргидроэнерго» компанияси ҳам Каховка ГЭСни тиклаб бўлмаслигини маълум қилган.

Киев ҳодисада Россияни айблади: Володимир Зеленский келтирган версияга кўра, «конструкция ичкаридан портлатилган». Россия томони ГЭС вайрон бўлиши «Украина томонининг қасддан содир этилган диверсияси» оқибати бўлиб, бундан мақсад — Қримни сувдан маҳрум этиш эканини маълум қилди. Владимир Леонтьев Қримга сув етказишда муаммо бўлмаслигини, Қримнинг Россия томонидан тайинланган раҳбари Сергей Аксенов — Қримдаги «сув омбори авваллари 15-20 фоизга тўлдирилган бўлса, айни вақтда 80 фоизга тўлган ҳолатда» эканини айтди. Шу билан бирга, у Шимолий Қрим канали қуриб қолиши хавфи мавжудлигини қайд этди.

ГЭСдан тахминан беш километр жанубда жойлашган Нова Каховка шаҳри амалда сув остида қолди — Владимир Леонтьевга кўра, шаҳарда сув сатҳи 10-12 метрга кўтарилган. Шунингдек РФ оккупацияси остидаги, Нова Каховкадан тахминан 60 километр масофадаги Олешки шаҳри бутунлай сув остида қолган. Шунингдек, яна бир қанча шаҳар ва қишлоқларни қисман сув босган. Херсон областининг Россия назоратидаги қисми ҳам, Украина томони ҳам эвакуация эълон қилган. Томонлар жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумот бермаган.

Россия назоратидаги чап соҳил

Каховка ГЭСда тўғон вайрон бўлиши ортидан Нова Каховка ҳудудида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.

Херсон областининг Россия таъсиридаги маъмуриятига кўра, 22 мингдан ортиқ (40 минггача) одам яшовчи 14 та аҳоли пункти ҳалокат ҳудудида қолган. Херсон областининг аннексия қилинган қисмига Москва томонидан тайинланган губернатор Владимир Сальдо берган маълумотга кўра, россиялик ҳарбийлар томонидан миналанган майдонлар ҳам сув остида қолди. Украина армияси «Жануб» оператив қўмондонлиги расмийси Наталя Гуменюк маҳаллий аҳолини сув миналарни аҳоли яшаш ҳудудларига олиб бориб ташлаши мумкинлигидан огоҳлантирган.

7 июн куни тонгида Херсон областининг аннексия қилинган қисмида тўлиқ фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди. Нова Каховка шаҳрининг Россия таъсиридаги мэри Владимир Леонтьев шаҳарда камида етти киши бедарак йўқолгани, чап соҳилдаги бир қанча посёлкалар тўлиғича сув остида қолгани ҳақида хабар берди. Владимир Сальдо региондаги барча жабрланганларга моддий ёрдам кўрсатилишини ваъда қилди.

\"\"
Каховка ГЭСдаги тўғоннинг кўриниши
Алексей Коновалов / ТАСС / Reuters / Scanpix / LETA
\"\"
Каховка ГЭС фасади кўриниши
\"\"
Олешки шаҳрига олиб борувчи трасса сув остида қолган
\"\"
Нова Каховкадаги Маданият саройи қаршисида сувга тўлган майдон
Алексей Коновалов / ТАСС / Reuters / Scanpix / LETA
\"\"
Нова Каховка шаҳрининг юқоридан кўриниши

Украина назоратидаги ўнг соҳил

Украина бош вазири Денис Шмигалнинг сўзларига кўра, Херсон областида 80 та аҳоли яшаш пунктлари сув босиш хавфи остида қолган. Маҳаллий расмийларга кўра, Днипронинг ўнг соҳилида 16 минг киши яшайдиган ҳудудлар сув тошқини хавфи зонасида қолган.

6 июн куни кечга келиб Херсон шаҳридан 1,3 минг киши эвакуация қилинди. Қутқарувчилар ва кўнгиллилар одамларни отишмалар остида хавфсиз жойга кўчиришига тўғри келди — эвакуация вақтида Россия қўшинлари Остров микрорайонига зарбалар йўллаган. Жабрланганлар йўқ.

\"\"
Украин ҳарбийлари Днипронинг ўнг соҳилида, Херсон шаҳри аҳолиси вакили билан гаплашмоқда
Ivan Antypenko / Reuters / Scanpix / LETA
\"\"
Херсон аҳолиси шаҳар вокзалида эвакуацияга тайёрланмоқда. Поезд уларни аввалига Миколайивга олиб боради, у ердан — Хмельницкий, Одесса, Кропивницкий, Киев ва бошқа шаҳарларга кетиш мумкин.
Nina Lyashonok / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Nina Lyashonok / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Херсоннинг Корабел оролида яшовчи киши сигирини сув босган йўл бўйлаб олиб кетмоқда
Valentyna Gurova / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
\"\"
Херсонда яшовчи Татьяна ўз итлари Цаца ва Чуна билан
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Херсонда сув босган кўчалардан бири
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
\"\"
Херсоннинг сув босган қисмининг кўриниши
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Libkos / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Libkos / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Қутқарувчилар қайиқларда херсонликларни сув босган кўчалар бўйлаб ташишмоқда
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Херсонда яшовчи Ирина ва қизи эвакуация вақтида
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA

\"\"

\"\"

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.