Финляндия қирғоқларида одамларни тишлай оладиган балиқ топилди

Финляндия қирғоқларида одамларни тишлай оладиган балиқ топилди
\"\"
Фото: Commons.wikimedia.org
Финляндия қирғоқларида одамни тишлай оладиган олабўғи балиғи (“окун”) топилди. Зоологларнинг фикрига кўра, бу турдаги балиқлар ўзларининг увилдириғини қўриқлаш учун одамларга ҳужум қилишади.
 
Агар одам балиқ уруғ ташлаган жойга сузиб борса, олабўғи албатта унга ҳужум қилади, деди Финляндия ҳаваскор балиқчилар уюшмаси вакили Юха Ояхарю.
 
Яхшиямки, ушбу балиқларнинг тишлари катта эмас, лекин улар енгил жароҳат етказишлари мумкин”, — деди  Ояхарю.

Шу билан бирга, зоологларнинг фикрича, олабўғининг бу тури маҳаллий муҳитга бегона ва бошқа балиқлар ҳамда сув ўсимликлари учун хавф туғдириши мумкин.

Финляндия Табиий ресурслар институти вакили Санна Кунингаснинг сўзларига кўра, Финляндиянинг жануби-ғарбий қисмига тишловчи олабўғилар махсус олиб келинган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.