Хитойда болаларнинг телефондан фойдаланиши чекланиши мумкин

Хитойда болаларнинг телефондан фойдаланиши чекланиши мумкин
\"\"
Фото: Getty Images

Хитойда болалар онлайн ўйинни камроқ ўйнаши учун уларга телефондан фойдаланишни чеклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ташаббусга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахсларга соат 22:00 дан 06:00 гача мобил интернетдан фойдаланиш тақиқланади. Хитойнинг Кибермакон маъмурияти мобил қурилма сотувчиларидан телефонларда шундай режимни созлашларини хоҳлаётганини айтди.

Смартфонларнинг ўзидан фойдаланиш вақти ҳам чекланган бўлади, яъни 8 ёшгача бўлган болалар кунига 40 дақиқагача, 16-17 ёшлилар эса 2 соатгача фойдаланиши мумкин. Ҳар ярим соатда қурилма фойдаланувчисига танаффус қилиш зарурлигини эслатиши керак.

Қоидалар лойиҳаси Хитойнинг онлайн ўйинларнинг болалар ва ўсмирларга таъсирини чеклаш сиёсатининг давоми ҳисобланади. Расмийлар буни 2023 йил сентябригача муҳокама қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.