Санкт-Петербургда полиция биноси ёнида украинча шиор ёзилган дубулға топилди

Санкт-Петербургда полиция биноси ёнида украинча шиор ёзилган дубулға топилди
\"\"
Фото: “ТАСС”

Санкт-Петербургдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари биноси ёнидан украинча шиор ёзилган дубулға топилди. Полиция воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.

Патрул хизмати вакиллари бино яқинидаги объектни пайқашган ва бош кийимни олиб, текширув уюштирган. Дубулға ёнида ҳеч қандай хавфли нарса топилмади.

Август ойида Ставропол ўлкаси губернатори Владимир Владимиров Пятигорскдаги болалар боғчаси ёнидан граната топилганини маълум қилганди.

Шунингдек, Россияда ўтган ойларда 30 га яқин ҳарбий комиссариат бўлимларига ўт қўйиш ҳолатлари қайд этилди. Ўт қўйишга урингани учун ҳибсга олинганларнинг кўпчилиги “ФХХ ходимлари” номидан кўрсатма берган фирибгарларнинг қурбони бўлганини даъво қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.