Яқин Шарқдаги уруш давом этмоқда (фото)

Яқин Шарқдаги уруш давом этмоқда (фото)

Янги Фаластин-Исроил уруши бешинчи кундирки давом этмоқда. Исроил мудофаа армияси 7 октябрдан буён ҲАМАС ҳужумига жавобан Ғазо секторини ўққа тутишни давом эттирмоқда. ҲАМАС ҳам Исроил шаҳарларини ўққа тутишни канда қилмаяпти. Икки томондан қурбонлар сони икки мингдан ошган (1200 дан ортиқ исроиллик ва 900 га яқин фаластинлик). Ғазо секторида яшовчи 260 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. ҲАМАС аъзолари гаровга олган юздан ортиқ исроилликнинг тақдири мавҳум бўлиб қолмоқда.

Яқин Шарқдаги урушнинг 4-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Исроилда ҲАМАС ҳаракати ҳужуми ва ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1,2 минг кишидан ошди, 3 мингга яқин киши яраланган.
  • Исроилнинг Ғазо секторига ҳаво зарбалари оқибатида 900 га яқин фаластинлик ҳалок бўлган, шундан ярми аёллар ва болалар. 4,5 мингга яқин киши яраланган.
  • 10 октябр куни исроиллик ҳарбийлар Ғазо сектори билан чегара ҳудудлар устидан тўлиқ назорат ўрнатилгани ва миналаштирилганини маълум қилди. Исроил ҳудудидан ҲАМАС аъзолари бўлган 1500 кишининг жасади топилган.
  • АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон мулоқоти чоғида Ғазо секторида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сонини  минимумга туширишга чақирди, деб хабар берди NBC News Америка президенти маъмуриятига асосланиб.
  • Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) ҲАМАС ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ад-Дейфнинг Ғазо секторидаги уйига зарба берди. Натижада унинг укаси ҳалок бўлган; Jerusalem Post ёзишича, қўмондоннинг бошқа оила аъзолари ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
  • Сурия ва Ливан ҳудудидан туриб ҳам Исроилга ракета зарбалари йўлланмоқда. ЦАҲАЛдагилар Ливандан қилинаётган ҳужумлар ортида «Ҳизбуллоҳ» турганини маълум қилишган, Суриядан туриб ким ўт очаётгани номаълум. Шунингдек, исроилликларнинг Ливан билан чегара ҳудудидаги позициялари танкка қарши ракеталар билан ўққа тутилмоқда, Исроил жавоб зарбалари бермоқда.
  • Исроил ва ҲАМАС ўртасида можаро бошланганидан буён Ғазо секторида қарийб 264 минг фаластинлик уйларини тарк этишга мажбур бўлган, дейилади БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси ҳисоботида.
  • АҚШнинг «Жералд Форд» авиаташувчиси зарбдор гуруҳ билан Ўрта Ер денгизи шарқий қисмига, Исроилга яқин ҳудудга жойлаштирилди. АҚШдан Исроил учун ўқ-дори ортилган илк самолёт учиб келган.

Исроил ва Ғазо секторида рўй берган сўнгги воқеалар — фотосуратларда.

\"\"
Ашкелондаги бомбапанагоҳда тунаётган кишилар — бу Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарага энг яқин жойлашган йирик шаҳри
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
\"\"
Ғазо секторига яқин аҳоли яшаш манзилларидан эвакуация қилинган исроилликлар инсонпарварлик ёрдамлари олишмоқда
Gil Cohen-Magen / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Исроиллик аскарлар Ғазо сектори билан чегарадан тахминан беш километр масофада жойлашган Кфар-Аза кибуци ҳудудидаги позицияларни эгалламоқда
Thomas Coex / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
ЦАҲАЛнинг Ғазо сектори билан чегара ҳудудидаги артиллерия бўлинмаси
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
\"\"
ЦАҲАЛ аскарлари Кфар-Аза кибуцидаги жасадларни йиғмоқда. The Times of Israel маълумотига кўра, ушбу аҳоли яшаш манзилида яшовчи 70 га яқин киши ўлдирилган.
Ilia Yefimovich /dpa / Scanpix / LETA
\"\"
Кфар-Аза кибуцида ҳалок бўлганлардан бири
Ronen Zvulun / Reuters / Scanpix / LETA
\"\"
Исроилнинг Нетивот шаҳридаги уйлардан бирида ҲАМАС аъзолари босқини оқибатлари
Ilan Rosenberg / Reuters / Scanpix / LETA
\"\"
Иштирокчиларига ҲАМАС аъзолари ҳужум қилган Universo Paralello мусиқа фестивали ўтказилган ҳудуд. Бу ерда камида 260 киши ўлдирилган
Jack Guez / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Universo Paralello фестивали ўтказилган жойда ўт қўйиб юборилган машиналар
Jack Guez / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Ғазода Исроил армияси авиазарбалари оқибатлари
Belal Al Sabbagh / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Ғазонинг Римал тумани ҳудудидаги вайроналар
Mohammed Abed / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Ғазо сектори жанубидаги Хан-Юнис шаҳрида харобаларни тозалаш ишлари
Said Khatib / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Фаластинлик оила Ғазо ўққа тутилган тундан кейин нисбатан хавфсизроқ жойга кетишга ҳаракат қилмоқда
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Ғазода ЦАҲАЛ авиазарбалари оқибатида вайрон қилинган масжид
Hatem Moussa / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Исроиллик ҳарбийларнинг зарбалари оқибатида ҳалок бўлган икки фаластинлик жасади
Mohammed Abed / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Ашкелонда яшовчи киши дераза синиқларидан жароҳатланган қўлига қарамоқда. У яшовчи уй Ғазо секторидан йўлланган ракета зарбаси вақтида шикастланган.
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.