Россия Украина вилоятларига ракета ва дронлар билан ёппасига ҳужум қилди

Россия Украина вилоятларига ракета ва дронлар билан ёппасига ҳужум қилди

16 октябрга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украина бўйлаб ракета ва камикадзе-дронларни учирди, деб хабар бермоқда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги маълум қилишича, Россия қўшинлари битта “Искандер М” баллистик ракетаси ва бешта Х-59 бошқариладиган ракетасини, шунингдек, 12 та Shahed-136/131 учувчисиз учоқларини отган. Украина ҳарбийлари иккита Х-59 ракетаси ва 11 та дронни уриб туширди.

\"\"
Фото: Telegram

Ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, Кривоград, Полтава вилояти ва Хмелницкий вилоятларида ҳаво мудофааси тизими ишга тушган.

Полтава вилоятида ракета парчалари бир нечта хусусий уйларга зарар етказди, деди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Филипп Пронин. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумлар оқибатида уч киши, жумладан, 10 ёшли бола жароҳатланган. Улар касалхонага ётқизилган.

Днепропетровск вилоятида ракеталардан бири Украина Қуролли кучларининг “Восток” ҳарбий оператив қўмондонлиги томонидан уриб туширилган, иккинчиси Днепр вилояти ҳудудига қулаган, деди вилоят раҳбари Сергей Лисак. У ҳужумнинг бошқа тафсилотларини келтирмади.

\"\"
Днепропетровск 
Фото: “УНИАН”
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.