Роналду Фигу ва Роналдони меҳмон қилди

Роналду Фигу ва Роналдони меҳмон қилди

“Реал” ва “Барселона”да ўйнаган жаҳон футболи юлдузлари – португалиялик Луиш Фигу ва бразилиялик Роналдо Саудия Арабистонида меҳмон бўлди.

Уларни ушбу мамлакат футболи шаҳзодасига айланиб қолган Криштиану Роналду кутиб олди ва мезбонлик қилди.

Маълумотларга қараганда, Криштиану Роналду собиқ футболчиларни қимматбаҳо совғалар, хусусан, уларнинг рақами ва номи тушурилган “Ан-Наср”нинг футболкалари билан сийлаган.

Роналду Фигу ва Роналдони меҳмон қилди

Фигу ва Роналдо Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги “Ан-Наср” ва “Ал-Фейха” жамоалари ўртасидаги учрашувни ҳам томоша қилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.