Туркияда қурилиш вақтида қадимий аҳоли пункти топилди (фото)

Туркияда қурилиш вақтида қадимий аҳоли пункти топилди (фото)
\"\"
Фото: TRT Haber

Туркияда қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуддан кутилмаганда эллинистик ва Рим даврига оид аҳоли пункти топилди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.

“Самсун шаҳрининг Илкадим туманида қурилиш ишлари олиб борилаётганда эллинистик, Рим ва Шарқий Рим даврларига тегишли экани тахмин қилинган турар жой қолдиқлари топилди”, — дейилади нашрда.

Ушбу харобаларнинг энг муҳим қисми инфратузилма тизими ва сув таъминотидир. Тангалар, кулолчилик буюмлари, кошинлар, қабрлар ва меъморий қолдиқлар топилган ушбу ҳудуд қадимда аҳоли турар жойи бўлгани тахмин қилинмоқда.

\"\"
Фото: TRT Haber
\"\"
Фото: TRT Haber
\"\"
Фото: TRT Haber
\"\"
Фото: TRT Haber
\"\"
Фото: TRT Haber

Топилма жойида қазиш ишлари давом этмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.