Зеленский офиси: Украинадаги уруш тўсатдан тугаши мумкин

Зеленский офиси: Украинадаги уруш тўсатдан тугаши мумкин
\"\"
Фото: Reuters

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак уруш кутилмаганда тугаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда New Voice хабар берди.

Очиғини айтсам, менимча, уруш қачон тугашини ҳеч ким билмайди. У тўсатдан тугаши мумкин. Айнан шунинг учун ҳамма нарса қилинмоқда, бунга кўп омиллар таъсир қилади. Лекин бу имкон қадар тезроқ содир бўлишини жуда хоҳлардим”, — деди Ермак.

Урушни 100 метрга югуриш билан солиштирган Ермак, “аллақачон 100 метрдан 70 метр босиб ўтилгани, аммо охирги 30 метр энг қийини” эканини айтди.

Агар аллақачон ўзингизни ғолибдек ҳис қилсангиз, унда ҳамма нарсани йўқотишингиз мумкин”, — дея хулоса қилди у.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.