Кёльнда Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи намойиш ўтди


Германиянинг Кёльн шаҳрида 20 мингга яқин киши Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи намойишда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Кун” нашри.
Полиция маълумотларига кўра, намойишда турк президенти тарафдорлари, жумладан Европа-Туркия демократлари иттифоқи иштирок этган.
Аввалроқ Германияда Эрдўғаннинг мурожаатини намойиш қилиш тақиқлангани маълум қилинганди. Туркия вакиллари томонидан Германиядан бу ҳолат бўйича тушунтириш берилишини кутишлари айтилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













