Австралияда икки самолёт ҳавода тўқнашиб кетди, улардан бири кўрфазга қулади

Австралияда икки самолёт ҳавода тўқнашиб кетди, улардан бири кўрфазга қулади
\"\"
Фото: Google Images

Марта тоғидан қарийб 12 км ғарбда жойлашган Порт-Пҳиллип кўрфазида содир бўлган ҳодисага фавқулодда хизматлар маҳаллий вақт билан 14:45 да чақирилган. Австралия денгиз хавфсизлиги бошқармаси иккита ViperС-211 Марчетти самолёти тўқнашганини ва улардан биттаси сувга қулаганини тасдиқлади. Самолёт бортида икки киши бўлган.

Ичида учувчи ва йўловчи бўлган иккинчи самолёт Эссендон аэропортига эсон-омон қўнди.

Учта қутқарув вертолёти ҳалокат содир бўлган ҳудудни сув полицияси ва кўнгилли денгиз қутқарув бўлинмалари билан назоратдан ўтказмоқда. Ҳозирча самолётнинг бир неча қолдиқлари топилди. Қидирув-қутқарув ишлари тонг отгунча давом этади. Ҳодиса Австралия транспорт хавфсизлиги бюроси томонидан текширилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.