Никарагуалик қиз “Коинот гўзали-2023” ғолиби бўлди (фото)

Никарагуалик қиз “Коинот гўзали-2023” ғолиби бўлди (фото)
\"\"
Фото: missuniverse.com

Никарагуалик 23 ёшли Шейннис Алондра Паласиос Корнехо 72-халқаро “Коинот гўзали” танловида ғолиб бўлди. Тақдирлаш маросими 19 ноябрь куни Эл Салвадорда бўлиб ўтди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Таиланд вакили Аннтония Порсилд ва австралиялик иштирокчи Мория Уилсон эгаллади. Бу йилги мусобақада 84 давлатдан қизлар иштирок этди.

Паласиос 2000 йил 31 майда Никарагуа пойтахти Манагуа шаҳрида туғилган. У Марказий Америка университетида ўқиган ва оммавий коммуникациялар бўйича бакалавр даражасига эга. Қизнинг бўйи 180 сантиметр. Бўш вақтларида Паласиос волейбол билан шуғулланади.

\"Корону

2016 йилда у “Мисс Никарагуа ўсмири” танловида иштирок этган, шундан сўнг у Никарагуани “Тееn Universe”да (“Ёшлар коиноти”да) намойиш этган ва у ерда биринчи ўнталикка кирган. 2020 йилда у “Дунё гўзали Никарагуа” танловида биринчи ўринни эгаллаган ва бир йил ўтгач, қиз “Дунё гўзали-2021” да энг яхши 40 та модел сафига кирган.

Жорий йилнинг 5 август куни Паласиос “Мисс Никарагуа-2023” танловида ғолиб бўлди ва бу унга “Коинот гўзали” танловида мамлакат вакили бўлиш ҳуқуқини берди.

\"Мисс

\"Победительницей

\"Кто

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.