Ўзбекистонлик хаусмен Новосибирск меҳмонхонасидан миллион рубль топиб олди ва...

Новосибирскда «Азимут» меҳмонхонасида ишлаган ўзбекистонлик 24 ёшли фуқаро ўғирлик жинояти учун суд қилинмоқда. У мижоз хонасини тозалаётганда пул солинган сумка топиб олди.
Тергов аниқлаганидек, 2023 йил июнь ойида ўзбекистонлик меҳмонхона ходими хоналардан бирини тозалаётганда тўшак остидан бир қоп пул топиб олган. Яъни меҳмонхона меҳмони матрас остида сақлаган 1 миллион рубльга яқин пулни. Йигит сумкадаги пулни олиб, меҳмонхонани тозалашни тўхтатади ва жиноят жойидан қочиб кетади.
У меҳмонхонадан чиқиб Ўзбекистонга чипта сотиб олади ва ватанига кетаётган эркак ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













