Шавкат Мирзиёев Дубайга етиб борди

Шавкат Мирзиёев Дубайга етиб борди
\"\"
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябрь куни амалий ташриф билан Дубай шаҳрига етиб борди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, аэропортда олий мартабали меҳмонни БАА энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий кутиб олди. Эртага, 1 декабрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгаришлари бўйича конференциясида иштирок этади ҳамда ушбу глобал саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

\"\"
Фото: Президент матбуот хизмати
\"\"
Фото: Президент матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.