Жоао Педро: Гарри Кейндан илҳом оламан

Челси ҳужумчиси Жоао Педро ўзининг марказий ҳужумчи сифатидаги янги роли ҳақида гапириб, ўйинини кучайтириш учун айнан Гарри Кейнни кузатишини тан олди. Бразилиялик футболчи ўзини клуб афсонаси Диде Дрогба билан солиштиришларига муносабат билдириб, Стамфорд Бриджда ўз тарихини яратмоқчи эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
24 ёшли ҳужумчи ўз фаолиятида янги босқичга чиққанини қайд этди: "Уотфорд ва Брайтонда мен 10-рақам ёки ҳужумчи ортида ўйнаганман, аммо Челси сафига келгач, айнан 9-рақамли ҳужумчи сифатида ўйнашни истадим. Ҳозирги кунда мен Гарри Кейн ва Роберт Левандовскининг ўйинларини диққат билан кузатаман, айниқса, Англия Премер-лигасидаги тажрибаси сабабли Кейндан кўпроқ илҳом оламан".
Жорий мавсумда Жоао Педро Челси сафида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. У ўзини шунчаки гол урадиган эмас, балки жамоавий ўйинни боғлайдиган замонавий ҳужумчи деб билади. Унинг фикрича, айнан Кейн каби ўйинни қуриш ва гол уриш қобилиятини уйғунлаштириш муваффақият калитидир.
Диде Дрогба билан солиштиришларга тўхталар экан, Педро шундай деди: "Дрогба – Челси учун ҳақиқий кумир. Мухлислар баъзида мени 'янги Дрогба' деб аташади, лекин мен ортиқча босимни ҳис қилмасдан, ўз йўлимдан боришни ва ўз тарихимни ёзишни истайман".













