Маск инсониятни Ойда база, Марсда шаҳарлар яратишга чақирди

Маск инсониятни Ойда база, Марсда шаҳарлар яратишга чақирди
\"\"
Фото: AP Photo

Америкалик тадбиркор Илон Маск одамлар бошқа сайёраларда яшаши кераклигини айтди. Хусусан, у Марс ва Ойни тилга олди. Бу ҳақда Маск Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида ёзган.

Инсониятнинг Ойда базаси, Марсда шаҳарлари бўлиши керак, юлдузлар орасида ҳам!” — деди Маск.

У ака-ука Райтлар томонидан яратилган самолётнинг биринчи парвозидан инсонлар Ойга қўнгунига қадар бор-йўғи 66 йил ўтганини, Ойга охирги қўнишдан кейин эса ярим аср ўтганини таъкидлади.

Бундай узоқ давр цивилизация сифатида инсониятнинг энг юқори ютуғи бўла олмайди”, — деб қўшимча қилди Маск.

Аввалроқ тадбиркорнинг SpaceX компанияси бортида одамлар бор Starship ракетасининг Марсга биринчи парвоз қандай кўриниши ҳақида видеони яратганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.