Олмаота аэропортида “вор в законе” қўлга олинди

Олмаота аэропортида “вор в законе” қўлга олинди

Фото: “Прайм Крайм”

Олмаота аэропортида жиноий доираларда Самар номи билан танилган 53 ёшли қонундаги ўғри Самаркан Ахметов қўлга олинди. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.

Маълум қилинишича, у шубҳа уйғотмаслик учун парвоз вақтида бировнинг номига сохта ҳужжатлардан фойдаланган. Самар 13 январь куни Олмаота халқаро аэропортида давлат чегарасини кесиб ўтишга уринган пайт қўлга олинган. У 2013 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган.

Самар лақабли Самаркан Ахметов 1970 йилда туғилган. Унга нисбатан 2013 йилда Атирау вилоятида жиноий иш очилган, у ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбланган.

Ахметов 2012 йилда тож кийган қонундаги ўғри сифатида танилган. Ўшанда, март ойининг ўрталарида Грецияда ўғрилар йиғилиши бўлиб ўтган, унда 5 нафар “қонундаги ўғрилар” тож кийишган. Ташаббускорларнинг энг кексаси Ғарбий Қозоғистон вилояти Уралск шаҳрида яшовчи 41 ёшли Самаркан Ахметов бўлган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.