Windows тизимида носоз драйверларни автоматик тузатиш функцияси жорий этилади

Windows тизимида носоз драйверларни автоматик тузатиш функцияси жорий этилади

Microsoft компанияси Windows тизимида юзага келадиган носозликларни бартараф этиш учун Cloud-Инитиатед Дривер Рековерй (СИДР) номли янги функцияни эълон қилди. Ушбу механизм муаммоли драйверларни автоматик равишда аввалги барқарор версияга қайтариш имконини беради ва фойдаланувчининг аралашувини талаб қилмайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги технология Windows Упдате инфратузилмаси орқали ишлайди. Агар Microsoft ёки ишлаб чиқарувчи драйверни носоз деб белгиласа, тизим уни автоматик тарзда текширилган ва ишчи версияга алмаштиради. Бу жараён учун қўшимча дастурий таъминот ўрнатиш шарт эмас.

СИДР платформаси Ҳардваре Дев Сентер орқали бошқарилади. Бу Microsoft компаниясига драйверлар билан боғлиқ оммавий муаммоларга тезкорлик билан жавоб қайтариш ва хатоларни масофадан туриб тузатиш имконини беради. Технология айниқса йирик корпоратив тармоқлар учун жуда қўл келади.

Ҳозирда СИДР синов босқичида бўлиб, унинг тўлиқ қўллаб-қувватланиши сентябрь ойида кутилмоқда. Ҳозирча функция фақат Windows Упдате орқали тарқатиладиган драйверлар учун амал қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.