Саудия Арабистони антиқа стадион лойиҳасини тақдим этди

Саудия Арабистони антиқа стадион лойиҳасини тақдим этди

Американинг Populous архитектура студияси Саудия Арабистонидаги шаҳзода Муҳаммад бин Салмон стадиони лойиҳасини тақдим этди. Бу стадионда футбол бўйича 2034 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилади.

Стадион «Қиддия» истироҳат ҳудудида қурилади. Шахмат тахтаси шаклида жойлаштирилган рақамли кубли экранлар бинонинг жабҳасини ташкил қилади. Улар кўриш бурчагига қараб шаклини ўзгартиради. Стадион 45 минг кишини сиғдира олади.

Саудия Арабистони антиқа стадион лойиҳасини тақдим этди

Стадионнинг бир томонида жонли тадбирлар, фильмлар ва лазер шоулари эфирга узатиладиган LED девор мавжуд. Эфир бўлмаган ва девор букланган ҳолатида даланинг уч томонида Тувайқ деб номланган 200 метрли тоғ кўриниши пайдо бўлади.

Саудия Арабистони антиқа стадион лойиҳасини тақдим этди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддан 45 км узоқликда кўнгилочар Қиддия шаҳри қурилиши давом этмоқда. Лойиҳа Американинг BIG архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Шаҳар маркази қоя тепасида жойлашган бўлади — бу спорт ва санъатга бағишланган кўп функцияли ҳудуд бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.