Россиялик сиёсатчи Алексей Навалний колонияда вафот этди

Россиялик сиёсатчи Алексей Навалний колонияда вафот этди
Россиялик сиёсатчи Алексей Навалний Ямал-Ненецк автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этди. Бу ҳақда Федерал Жазони ижро этиш хизматининг маҳаллий бошқармаси хабар берди.
Россиялик сиёсатчи Алексей Навалний колонияда вафот этди
14 февраль куни сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш Навалний жазо ўташ давомида 27 марта жарима изоляторига жойлаштирилганини маълум қилди. Марҳум 47 ёшда бўлган. Россия Федерал Жазони ижро этиш хизмати Навалний вафот этган Ямал-Ненец автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясига комиссия юбормоқда.

Мухолифатчи сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотгани, кўрсатилган биринчи ёрдам эса самара бермагани айтилмоқда.

Шифокорлар Навалнийнинг ўлими сабабларини аниқлаши керак. Федерал Жазони ижро этиш хизмати барча текширувларни амалга оширади, махсус кўрсатмалар керак эмас\", — дейди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

Алексей Навалний 2021 йил бошидан бери қамоқда эди. 2023 йил августида Москва шаҳар суди сиёсатчини “экстремизм” иши бўйича махсус режимли колонияда 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.