Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Япония бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Япония бош вазири билан учрашди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ташриф билан Токиога борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония бош вазири Фумио Кисида томонидан қабул қилинди.

\"Япония бош вазири Фумио Кисида жаноби олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир\", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Бахтиёр Саидов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказган. Суҳбат сиёсий мулоқотдан тортиб, маданий алмашинувларгача бўлган кенг кўламли икки томонлама масалаларни қамраб олди.

\"Ташқи ишлар вазирликлари бундан кейин ҳам стратегик ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади\", деб ёзади у.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.